БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ ДАВСЛАБКИ ҲИМОЯСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ

By | 23.05.2020

Иқтисодиёт факультетининг Молия кафедрасида бакалавр таълим даражасини олиш учун битирув малакавий ишининг дастлабки ҳимоялари бўлиб ўтди. Биринчи марта дастлабки ҳимоя онлайн режимида масофадан амалга оширилди. Мамлакатимизда карантин сабабли илмий алоқанинг бундай шаклда ўтиши жуда самарали бўлди

Кафедра томонидан талабаларнинг битирув малакавий ишларининг даслтлабки ҳимояларинин ўтказишдаги мақсади, илмий ишларининг мазмуни ва тузилишига кўйиладиган талабларга мувофицлигини ва асосий йўналишларини аниқлашдир. Дастлабки ҳимояда факультет декани Т.Жиемуратов, кафедра мудири Ж.Сауханов, илмий раҳбарлари ва кафедра ўқитувчилари қатнашдилар.

Талабаларнинг жавоблари ва уларнинг илмий раҳбарларининг кўрсатмалари иштирокчиларда қизғин мунозарага сабаб бўлди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, талабаларнинг битирув малакавий ишлари юқори даражада тайёр эканлигини, улар муваққятли ҳимоя қилиши учун мотив ҳисобланади.

Битирув малакавий ишлари яхши баҳоланган талабалар ҳимояга тавсия қилинди

Жанибек Сауханов

Молия кафедраси мудири