ҚҚДУДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ

By | 13.03.2020

Жорий йилнинг 13 март куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь кунги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси ҳамда халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш чораларини илмий-амалий тарафдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университет ива Россиянинг Кубан давлат университети, шунингдек Туркиянинг Ататурк университети, Қозоғистоннинг Қозоқ Миллий аграр университетлари билан ҳамкорликда онлайн тарзда «Минтақалар иқтисодиётида инновацион-инвестициявий жозибадорлигини ошириш, тармоқларни модернизациялаш ва диверсификациялаш: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияни ҚҚДУ ректори, профессор А.Реймов очиб берди.

Анжуманда Туркия, Россия, Қозоғистон ва мамлакатимизнинг бошқа олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларидан етакчи олимлар ҳамда илмий тадқиқотчилар ўзларининг илмий баёнатлари билан қатнашдилар.

Дунё илмий ҳамжамиятининг минтақавий муаммоларни ҳамкорликда ечишга қаратилган эътибори ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, мазкур халқаро илмий-амалий конференция ушбу соҳалар бўйича олимлар ва илмий-тадқиқотчиларнинг билим ва тажриба алмашиши, келажакдаги истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликдаги қўшма лойиҳаларни ишлашда қулай ва дўстона муҳитни яратишни мақсад қилган.

Мазкур халқаро илмий-амалий конференциядан кутиладиган асосий натижа минтақалар иқтисодиётининг инновацион-инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, ҳудуддаги фаол тармоқларни модернизациялаш ва диверсификациялаш муаммоларининг ечими ва истиқболлари бўйича илмий-амалий тарафдан тавсия ва фикрларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон, Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқада давлатлар билан илмий алоқаларни янада яхшилаш, халқаро илмий-амалий конференция натижаларини ва илмий фикр, ишланмаларини республиканинг тегишли вазирликларига тақдим этишдан иборатдир.

 ҚҚДУ Матбуот хизмати.