БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

By | 21.02.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар таёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3151 ҳамда 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги  ПҚ-3698 сонли қарорларда белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида «Иқтисодиёт» факультетида Божхона бошқармаси мутахассислари билан талаба ёшлар ўртасида илм ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида учрашув ташкил этилди. Учрашувни Иқтисодиёт факультети Т.Жиемуратов очди ва олиб борди. У ўз сўзида  ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш корхоналари билан талаба-ёшларни янада яқинроқ таништириш мақсадида учрашув ўтказилаётганини таъкидлаб, учрашув қатнашчиларини келган меҳмонлар билан таништирди.

Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи Рахат Баймурзаев ва Божхона бошқармаси назоратни ташкил этиш бўлими бошлиғи Озоджон Алламбергеновлар қатнашди.

Учрашув давомида талаба-ёшлар соҳа мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб тегишли жавобларини олди ва келгусида хамкорлик қилиш бўйича таклифлар берди.