Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида “Элликқалъа – туризм ўчоғи” мавзусида халқаро илмий, иқтисодий, маданий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

By | 13.02.2020

2020 йил 22 январь куни Элликқалъа туманида «Элликқалъа – туризм ўчоғи» мавзусидаги халқаро илмий, иқтисодий, маданий-маърифий анжуман бўлиб ўтди. Конференцияда Қорақалпоқ давлат университетининг «Иқтисодиёт» факультетининг «Туризм» таълим йўналишининг талабалари иштирок этди.

Тадбирда Бангладеш Халқ Республикаси, Саудия Арабистони Қироллигининг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси инвесторлари, вазирликлар, туризм ташкилотлари, Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда туман ҳокими С.Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Жуманов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими археология бўлими мудири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғ.Хожаниязов ва бошқалар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туризм соҳасини ривожлантириш, бу борада тадбиркорлар учун имтиёзлар яратиш, мутахассислар тайёрлаш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизмат турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.