Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи талаба ёшлар билан учрашди.

By | 21.01.2020

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси мутахассислари билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг туризм (фаолият турлари бўйича) ва гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (инглиз тили) мутахассисликлари талабалари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б. Кусекеев республикамизда туризмнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи ҳақида баёнат қилди. Талабалар қизиқтирган саволларига саволларига жавоб олиш билан бирга ўзларининг таклифларини беришди. Талабаларнинг таклифи билан Бошқарма мутахассилари билан талабалар ўртасида виртуал ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди.