Пресс-релиз Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили

By | 09.01.2020

2020 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ёшлар маркази анжуманлар залида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ва масъул ходимлари, Ўзбекистон миллий университети ректори ҳамда 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ва мазкур университетнинг 500 дан ортиқ талабалари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – марказ директори Обид Ҳакимов, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапирди.  Фаол ташқи сиёсат, экспортга йўналтирилган ривожланиш моделини амалга ошириш, миллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бозорларини кенгайтириш миллий сиёсатнинг асосий мақсадидир.

Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Хакимов: «Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили» мавзусида тақдимот ўтказди.

Малумот учун: Марказ ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишининг иқтисодий моделлаштириш ва иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот олиб бормоқда. Тадқиқот натижалари асосида ҳисобот тайёрланди.

Тақдимот давомида О. Хакимов ЕОИИ доирасида интеграция жараёнларининг таъсирни баҳолаш ва батафсил таҳлил қилинган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди. Жумладан, тадқиқот натижалари ва ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига олиб келиши мумкин бўлган самаралар ҳақида тўхталиб ўтилди.

«Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши миллий маҳсулотларнинг Иттифоқ мамлакатлари бозорларига чиқишидаги тўсиқларни йўқотиши ва экспортчилар учун боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Иттифоқнинг кенгайиши, бу ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарининг ташкил этилиши ўзбек экспортининг бу мамлакатлар бозорларига кириб боришига кўмаклашади», – деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори.

Иқтисодий мақсадлар нуқтаи назаридан, ЕОИИга аъзолик ўзбек бизнеси учун фойдалидир. Агар Ўзбекистон Иттифоққа аъзо бўлса, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига чиқишади, меҳнат муҳожирлари учун тенг шароитлар яратилади ва Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан кенг фойдаланиш имконияти яралади.

Тадбирда иқтисодиётнинг турли тармоқлари шароитида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган таъсири бўйича тадқиқотлар тақдим этилди.

Хусусан, ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин Ўзбекистон Ягона божхона маконининг бир қисмига айланади, бу ерда ЕОИИ умумий божхона тарифи қўлланилади.

Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга ёрдам берадиган чегаралардаги кераксиз талаб ва тўсиқларни бартараф этиш орқали етказиб бериш логистикасини яхшилайди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни камайтиради.

Ўзбекистон саноати модернизация қилинади. Мамлакатнинг фойдаланилмаётган экспорт салоҳияти ЕОИИ мамлакатлари бозорларида самарали амалга оширилиши кутилмоқда.

ЕОИИга аъзоликда Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорти ошиши транспорт харажатларининг пасайиши ва экспорт товарларининг Қозоғистон ва Россия ҳудуди орқали транзит қилинишини соддалаштириш туфайли саноатнинг фойдаланилмаган экспорт салоҳиятини ишга солиш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо мамлакатлар бозорларига экспорт қилинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш мумкин.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг талабалар билан учрашуви икки соатдан ортиқ давом этди. Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига янада интеграциялашуви ҳақида саволлар берилди.

О. Хакимов талабалар ва университет раҳбариятининг барча саволларига имкон қадар батафсил жавоб берди, суҳбат конструктив ва мазмунли бўлиб ўтди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати