Ўзаро ҳамкорлик бўйича фикр алмашдилар

By | 15.03.2019

Бугун Қозоғистон Республикасининг С.Байшев номидаги Ақтўбе университетидан профессор-ўқитувчилар университетимизга келди.

Уларни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Турдимамбетов қабул қилди.

Дастлаб, университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Турдимамбетов ректор номидан меҳмонларни Қорақалпоқ давлат университетига ташрифидан мамнунлигини билдирди. Бундан сўнг,  меҳмонлар С.Байшев номидаги Ақтўбе  университети ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

Учрашув доирасида биргаликда таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш буйича икки томон фикр алмашди.

Шунингдек, меҳмонлар ҚҚДУда 11-16 март кунлари оралиғида иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Ш.Пухарбаев «Рақобат сиёсати», фанидан, техника фанлари номзоди, доцент Х.Абдуллаев «Шаҳар қурилишини бошқариш ва режалаштиришни ташкил этиш» фанидан, техника фанлари доктори, профессор Б.Исакулов «Қурилиш конструкциялари» фанидан дарс бериш учун ташриф буюрганини таъкидлади.

 

Матбуот хизмати.