БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

1980 йилда қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедрасининг таркибидан бухгалтерия ҳисоби кафедраси ажралиб чиқди. Кафедрага профессор Р. Раджапов, доцент Т.Ситмуратов, О.Тулепов, О.Ақмурзин, Ө.Бердиев, К.Исмайловлар раҳбарлик қилди.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси олдинги молиялар ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси асосида 2004 йилда қайта ташкил этилди. 2017 йилдан блшлаб ҳозирги вақтта кафедрага доцент Байжанов Сарсенғалий Халмуратович раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра Қозохстон Актобе давлат университети, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари бўлган ТДИУ, Тошкент молия институти, ТошДАУ, Тошкент Банк-молия академияси ва бошқа да ўқув юртлари билан яқин алоқада бўлиб, ўқув, ўқув услубий, илмий тадқиқот, малака ошириш ишлари бўйича, шунингдек, илмий кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Кафедрада молиявий ҳисоб, молиявий таҳлил ва аудит фанлари бўйича махсус кабинетлар ишлаб турибди. «Ёш бухгалтерлар ва аудиторлар» илмий тўгараклари ташкил этилган бўлиб, ўнда истеъдодли талабалар фаол қатнашди.

Кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан қорақалпоқ тилинда 30 дан ошиқ ўқув қўлланмалар, ўқув услубий қўлланмалар, услубий кўрсатмалар босмадан чиқарилди. Кейинги 3 йилда 2 монография, 50 дан ошиқ илмий мақола, шундан хорижий журналларида 10 дан ошиқ илмий мақолалар нашрдан чиқарилган.

2007 йилда кафедра томонидан «Статистика» фани бўйича электрон ўқув қўлланма ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига тадбиқ қилиниб ҳозир вақтда ундан кенг фойдаланилмоқда.

2010 йил Қ.Исмайлов, Т.Ситмуратов, С.Байжановлар муаллифлигида  «Финанслық есап» номли ўкув қўлланма, 2018 йили  Р.Дусмуратов, Қ,Исмайлов, З.Тажекеевлар муаллифлигида, «Бухгалтериялық есап теориясы» номли дарслик,  Р. Дусмуратов, Қ.Исмайлов ва З. Тажекеев, Б.Мырзановлар муаллифлигида  «Бухгалтериялық есап теориясы» номли ўқув қўлланма, Қ.Исмайлов, Т.Ситмуратов, З. Тажекеев ва Қ. Нурмановлар муаллифлигида «Бухгалтериялық есап» номли ўқув қўлланмалар Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ олий ўқув юртлари оралиқ илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан олий ўқув юртларининг  иқтисодий билим йўналишлари талабалари тавсия этилиб нашрдан чиқди.

2017 йилда кафедра доценти Қ. Исмайлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қошидаги нодавлат ва нотижорат ташкилотларни ва бошқа фуқаролик жамиати институтларини қўллаб қувватлаш жамоа фондидан олинган 5,0 млн сўмлик давлат гранти бўйича маслаҳатчи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси «Лидер ҳаял-қызлар» ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб борди.

Шунингдек, кафеда мудири доцент С. Байжанов ва кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2018-2019 йиллар учун 20,0 млн сўмлик хўжалик шартномаси бажарилмоқда.

2018 – йил 24 – апрельда кафедра томонидан «Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш муаммолари»  ва 10 – октябрьда «Ўзбекистан Республикаси аудиторлик фаолиятини ривожлантириш ва уни янада такомиллаштириш масалалари» номли  илмий семинарлар ташкил қилинди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар йили малакасини мунтазам равишда ошириб келмоқда. «Истеъдод» жамғармаси томонидан 2003 йилда кафедра доценти Т.Ситмуратов Малайзияда, 2007 йилда катта ўқитувчи З.Тажекеев Хитой Халқ Республикасининг Шанхай университетида малакасини ошириб келди. 2008 йилда доцент Қ.Исмайлов Туркия Республикаси Анкара шаҳрида Ғазначилик бўйича малакасини ошириб келди.

Кафедра талабаси С.Сарсенбаев 2017 йил Бердақ номидаги далат стипендианти бўлди.

Кафедрада профессор-ўқитувчилардан А.Раметов, М.Сейтназаров, Б.Қабулова, Л.Ходжаева, Б.Сеилбеков, П.Хожалепесов, З.Далжановалар фаолият олиб борди.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 1-21.png


Исмайлов Куатбай Серсенбаевич, иқтисодьят фанлари номзоди, доцент. 1961 йилда 20 декабрда Чимбой туманида тўғилган. 1983 йилда Нукус давлат университетини томомлаган. 2000 йилда «Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш  самарадорлиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан 2003 йилда доцент илмий унвони берилди. 80 ошиқ илмий мақола ва тезислари, 1 дарслик, 12 ўқув қўлланма, 14 услубий қўлланмаси нашрдан чиқди. 2010 – 2017  оралиғида бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси мудири лавозимида ишлади. 2017 йил декабрдан буён бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедрасининг доценти лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 2-17-1.png

Ситмуратов Тенгел Ситмуратович, иқтисод ьфанлари номзоди, доцент. 1955 йилда 20-сентябрьда Қўнғирот туманида тўғилган. 1977 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1987 йилда «Резервы повышения эффективности МТП в рисосеющих хозяйствах» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 56 дан ошиқ илмий мақола ва тезислари, 15 дан ошиқ ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалари нашрдан чиқди. 2009-2011 йилларда бизнес ва бошқариш факультетининг декани лавозимида ишлади. 2011 йилдан бошлаб кафедра доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 3-17.png

Байжанов Сарсенгалий Халмуратович, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 1955 йилда 21-декабрьда Чимбой туманида тўғилган. 1982 йилда Нукус давлат университетини тамомлаган. 1998 йилда 08.00.04-«Микроиқтисодиёт» йўналишида «Повышение эффективности использования потенциала материально-технических ресурсов» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Мутахассислиги иқтисодчи. 6 услубий ва ўқув қўлланмалари нашрдан чиқди. 70 дан ошиқ илмий мақолалари мавжуд.
1982 йилдан бошлаб университетида фаолият олиб бормоқда. У Сиртқи бўлим ва Иқтисодиёт факультетлари декани лавозимларида ва Молия кафедраси мудири лавозимларида ишлади. Ҳозирги пайтда бухгалтерия ҳисоб ва аудит кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.


Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилар Қ.Бекбосынов, Б.Мырзанов, З.Тажекеев, ассистентлар Қ.Нурманов, С.Утегенова, Д.Рўзиева ҳәм Т. Исмайловлар фаолият олиб бормоқдалар. келмекте.